Нима учун Ўзбекистон

Муҳим маълумотлар

Майдони
448 978 кв. км
Испания ва Калифорния
ҳудудлари билан қиёсланади
Аҳолиси
32,9 млн
2018 йил 1 июль маълумотларига кўра
ЯИМ ҳажми
48,7 млрд. АҚШ доллари
2017 йилда
Пойтахти
Тошкент
(2.3М – расмий маълумотлар)
Урбанизация
~50%
Расмий пул бирлиги
“Сўм” – UZS
(USD / UZS = ~ 8'300)
Тили
Ўзбек тили (расмий),
Рус тили
(асосан ишлатилади)
Сиёсий тизими
Президент раҳбарлигидаги
кўппартиявийликка асосланган
демократик Республика

Ўзбекистонга инвестиция қилишнинг асосий сабаблари

Инвестиция муҳитидаги барқарорлик

Ўзбекистонда инвесторлар даромадини репатриация қилиш масалалари тўлиқ ҳал этилган. Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини олиб бораётган хорижий инвесторлар ҳуқуқини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.

Мамлакатнинг тасдиқланган ривожланиш стратегияси

Ўзбекистон Президенти 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Мазкур стратегияга кўра, Ўзбекистон хорижий инвесторларга бизнес юритиш хавфсизлигининг кафолатларини тақдим этади.

Бой хом ашё базаси

Ўзбекистон олтин, уран, мис, кумуш, қўрғошин, рух, волфрам, ноёб металлар, табиий газ, кўмир ва бошқа фойдали қазилмалар бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан биридир. Ўзбекистон кейинги узоқ йиллар учун ўзининг энергия хавфсизлигини таъминлаган.

Ўзбекистоннинг муқобил энергетикаси

Ўзбекистонда йилига 300 дан ортиқ кун қуёшли кундир. Осиё тараққиёт банки экспертларига кўра, қуёш энергияси имкониятлари 51 млрд. тонна нефт эквивалентини ташкил этади. 2025 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 12,7% дан 19%га етади.

Қулай географик жойлашув

Ўзбекистон Евроосиё ва Марказий Осиёнинг деярли марказида жойлашган. Республика давлат чегараларининг умумий узунлиги - 6221 км. 5 давлат билан чегарадош бўлиб, улар Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизстон, Афғонистон.

Инсоний капитал

Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳининг Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватловчи 27 давлат қаторига қўшилган. Ўзбекистон аҳолиси 32 млн.га етди. Аҳолининг тахминан 60% 35 ёшдан ёш аҳоли қисмини ташкил этади. Бу эса мамлакатнинг юқори меҳнат имкониятларидан дарак беради.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик бозор:
барқарор ҳамда жадал ривожланмоқда

2.3 M

Тошкент

504 K

Самарқанд
(UNESCO)

475 K

Наманган

333 K

Андижон

273 K

Бухоро
(ЮНЕСКО)

258 K

Нукус

100 K

Шаҳрисабз
(ЮНЕСКО)

65 K

Асака

51 K

Хива
(ЮНЕСКО)

51 K

Зарафшон
(олтин ва
мис конлари)

12 K

Газли
(500B кв. Км
газ кони)

XX - аҳоли сони

Ўзбекистон минерал ресурсларга бой ўлка, шунинг билан бирга мамлакат фаол равишда қайта тикланувчи энергия манбаларига инвестиция киритмоқда

Турли хил минерал ресурсларнинг мавжудлиги муайян бир ресурсга тобе бўлиб қолишдан сақлайди

Газ

Олтин

Мис

Уран

Кўмир

Заҳиралар

24
10
10
16
29

Ишлаб чиқариш

13
9
20
7
34
x

Ўзбекистоннинг Дунё бўйича ўрни

Энергия етказиб бериш соҳаси

Гидроэлектроэнергия

2017-2025 йилларда 18 янги лойиҳани ривожлантириш ва 14 амалдаги заводларни модернизация қилиш учун 2 ,65 млрд. АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилмоқда.

Қуёш энергетикаси

~ 51 млрд тонна нефт эквиваленти

Шамол энергетикаси

Шамол энергияси учун ~ 360 млрд тонна нефт эквиваленти

Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти 18,5 млн киши

Иқтисодий фаол аҳоли сони - 14357,3 киши (73,5 %) Ишсизлик даражаси 5,8%

58 ОТМ, 20 университет, 36 институт, 2 академия, ҳудудларда 14 та бўлимлар.

Аҳолининг умумий саводхонлиги 97%.

Ишчи кучи млн. киши
Ўзбекистон
18.5
Қозоғистон
9.2
Озарбайжон
4.9
Тожикистон
3.9
Қирғизстон
2.6
Туркманистон
2.4
Саводхонлик даражаси фоизларда
Испания
98.0
Сингапур
97.0
Ўзбекистон
97.0
Ўртача даромадли давлатлар
95.0
Дунё бўйича ўртача
86.0