Қобилият ўйинларда ғолиб бўлади, жамоавий иш эса, чемпионатларда ғолиб бўлади

“Рақамли ишонч” Жамғармаси раҳбарияти
Абдусаматов Азамат Бахтиярович
Ижрочи директор

Тошкент Аграр Университети, Тошкент Давлат техника университети, Банк-молия академияларини тамомлаган. Лойиҳаларни молиялаштириш ва кредитлаш соҳасида мутахассис. “Рақамли ишонч” жамғармасининг ижрочи директори бўлиб тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контракларни комплекс экспертизадан ўтказиш марказида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У активларни инқирозга қарши бошқариш (NPL) соҳасида мувоффақиятли иш тажрибасига эга.

Акилханов Бобир Баходирович
Технологиялар бўйича инвестицион директор

IT-тадбиркор, информацион технологиялар бўйича бизнес-таҳлилчи. Бобир Акилханов Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги халқаро мактабни ва Австралиядаги Charles Sturt University ни тугатган, информацион технологиялар бўйича бакалавр даражасини олган. Billur.com хостинг-компаниясининг ҳаммуассиси, Plov.com лойиҳаларига инвестиция киритган, KupiOtpusk ва Blockcrunch Capital холдинг компаниясига асос солган.

Одилов Фаридун Махмадаминович
Молиявий директор

Молия, банк иши, хатарларни бошқариш, M & A соҳаларида 10 йиллик амалий иш тажрибасига эга. Молиявий хатарлар бўйича менежер - GARP (апрел 2015) сертификатига эга. ACCA Professional Accountancy малакаси - 2012 йил ноябр ойидан ҳақиқий аъзоси. MDIST да молия ва бухгалтерия ҳисоботи фанларидан дарс берган.