Ўрамсиз SIM-карталар асосида (Trio SIM (2/3/4FF in one) Plug-in формати U SIM-картаси) карта маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар танловини ўтказиш тўғрисидаги эълон

“Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш жамғармаси ўрамсиз SIM-карталар асосида (Trio SIM (2/3/4FF in one) Plug-in формати U SIM-картаси) карта маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар танловини ўтказади.

Ташкилотчи: “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш жамғармаси

Харид қилинувчи предметнинг батафсил тавсифи, иштирокчиларга ва таклифлар бўйича сўровни амалга ошириш тартибига қўйиладиган талаблар ушбу Хабарноманинг ажралмас қисми бўлган таклифлар сўровига илова қилинувчи Харид қилиш ҳужжатларида келтирилган.

Таклифларни қабул қилишнинг охирги санаси - 2019 йил 28 феврал 16:00 гача (маҳаллий вақт билан)

Таклифларни Харидлар ҳужжатларида белгиланган тартибда Ташкилотчи жойлашган ерга юбориш лозим. “Рақамли ишонч” жамғармаси, 100029, Ислом Каримов 1, Тошкент, Ўзбекистон Республикаси

Ташкилотчининг боғланиш учун масъул бўлган ходими:

Бучок А.А.

Мазкур хабарнома ахборот тусига эга бўлиб, оммавий оферта эмас ва таклифлар юборувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш бўйича ҳеч қандай мажбуриятларни назарда тутмайди.