SIM-картлар (ўрамсиз) асосидаги карта маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги таклифларни саралаш натижалари тўғрисидаги хабарнома.

“Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси шуни маълум қиладики, 2019 йил 12 март куни Vades Group МЧЖ SIM-картлар (ўрамсиз) асосидаги карта маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги таклифларни ўрганиш натижаларига кўра танлов ғолиби деб эътироф этилди.