Биз - Ўзбекистоннинг инвестициялар бозорида хавфсизлик кафилимиз

“Рақамли ишонч” жамғармаси хорижий инвесторлар билан турли фалият соҳаларида ҳамкорлик юритади

Рақамли иқтисодиёт

Инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Кутилаётган инвестициялар ҳажми 15 млн. АҚШ долларидан 50 млн. АҚШ долларигача ташкил этади. Йирик халқаро компаниялар ва Жамғармалар билан меморандумлар имзоланди.

Давлат-хусусий шерикчилиги

Давлат муассасалари билан блокчейн технологияларини жорий этиш бўйича меморандумлар имзоланди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Хорижий ҳамкорлар

“Рақамли ишонч” Жамғармаси турли хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик юритмоқда. Улар: Bitfury Group, Blockchain Industrial Alliance, BANKEX Services Inc., KIND (Korea Overseas Infrastructure and Urban Development Corporation) ва б.

Соғлиқни сақлаш тизими

Ноябр ойида Жамғарма ташаббуси билан “Дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий жиҳозларни экспертизадан ўтказиш ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК учун автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимига блокчейнни жорий етиш бўйича пилот лойиҳа жорий этилди. Шу тариқа, мазкур объект маълумотлари хавфсизлиги таъминланди.

Телекоммуникациялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ Universal Mobile Systems (UMS) мобил алоқа оператори тўлиқ равишда “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси тасарруфига ўтказилди. Жамғарма Universal Mobile Systems нинг 2019–2021 йиллар учун ривожланиш концепциясини ҳам ишлаб чиқади.