Ишонч - келажакка инвестиция қилиш пойдевори

Биз шаффофлик тамойилларига амал қилган ҳолда инвесторлар ва шериклар билан ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўямиз. Бизнинг йўналишимиз - Ўзбекистонни кўптомонлама ривожлантириш учун ҳамкорлик ҳақидаги таклиф ва ғояларга очиқлик.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ягона тизимини яратиш. Хорижий инвесторлар ва шериклар билан ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш. Ўзаро фаолиятда ишончни таъминлаш. Турли соҳаларда ДХШни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш учун инвестицион, молиявий ва интеллектуал ресурсларни бирлаштириш, жумладан, турли соҳаларга ва давлат секторига блокчейн технологияларини жорий этиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, истиқболли бизнес-лойиҳалар яратувчиларига грантлар тақдим этиш.

Инвестицион ҳамкорлик соҳалари

Соғлиқни сақлаш тизими
Давлат муассасалари
Рақамли иқтисодиёт
Хусусий лойиҳа ва стартаплар
Телекоммуникациялар
Қурилиш

Бизнинг афзалликларимиз

Профессионаллик

“Рақамли ишонч” жамғармаси ходимлари юқори профессионал малака ва бой тажрибага эга бўлган барча топшириқларни динамик ва тез бажарувчи ёш жамоадир.

Очиқлик

Биз тадбиркорлик, стартаплар ва потенциал шериклар бўйича турли ғояларни ривожлантиришни муҳокама қилиш ва унга кўмак кўрсатишга тайёрмиз.

Кўп вазифалилик

Жамғарма вазифалари кўптомонлама бўлиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш билан чегараланмайди. Биз шунингдек, турли соҳаларда ДХШни яратишга, стартаплар ва стратегик муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга диққатимизни қаратамиз.

Нима учун Ўзбекистон?
Ўзбекистон ЯИМнинг 2017 йилдаги ўсиши 5,3% ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши 2017 йилдаги ўсиши 4,8% ни ташкил этди.
Асосий капиталга 2017 йилдаги инвестициялар 20,4%га ўсди.

Нима учун “Рақамли иқтисодиёт”?

Кенг миқёсли портфолио

Жамғарма ташкил этилгандан буён йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди, халқаро компаниялар, шунингдек, Ўзбекистоннинг давлат муассасалари билан меморандумлар имзоланди.

Давлат қўллаб-қувватлаши

“Рақамли иқтисодиёт” Жамғармаси Ўзбекистон Респубдикаси Президентининг 2 сентябрдаги ПҚ-3927-сонли Қарори билан ташкил этилди.

Имкониятлар

“Рақамли иқтисодиёт” Жамғармаси билан ҳамкорлик қилиш бу хавфсизлик ҳамда қўллаб-қувватлаш кафолатидир. Қизиқарли ва истиқболли лойиҳалар, стартаплар Жамғарма экспертлари ва мутахассислари ёрдамида ҳаётга татбиқ этилиши мумкин.

Ресурслар

Малакали ходимлар “Рақамли иқтисодиёт” Жамғармасининг афзалликларидан биридир. Турли бўлинмалар экспертлари, таҳлилчилари ва мутахассислари қўйилган топшириқнинг тезкор ҳал этилишига кўмаклашадилар.